Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2652тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 7 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
7 нафар янги касалланиш ҳолатининг 3 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган 3 нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.
14 май куни Ўзбекистонда жами 33та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 60 нафар бемор тузалди.
- Шу вақтгача 2136 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 505 бемор даволанмоқда ва уларнинг 8 нафари оғир аҳволда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтяпти. Уларнинг 15 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 31 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.
Шунингдек, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 460 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди. Кечаги куннинг ўзида 14,7 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021