Жаҳон | 00:29 / 15.05.2020
2511
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ пандемия ва Олимпиада кўчирилиши оқибатларини енгиш учун 800 млн доллар ажратади

Халқаро Олимпия қўмитаси коронавирус пандемияси ва Токиодаги Олимпиаданинг 2021 йилга кўчирилиши оқибатларини енгиш учун 800 млн доллар ажратади.

Фото: EPA-EFE/MIREIA SEGARRA

Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бах ташкилот ижроия қўмитаси йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган видеоанжуманда маълум қилди.

Аввалроқ Токио Олимпиадаси пандемия сабабли 2020 йил ёзидан 2021 йил ёзига кўчирилганди.

“Биз бугун пандемия Олимпия ҳаракати молиявий ҳолатига таъсир қилгани масаласини муҳокама қилдик. Ҳозир барча оқибатларни ҳисобга олиш осон эмас, юзага келган вазиятда бирор нимани режалаштириш қийин, чунки дунё эртага қанақа бўлишини ҳеч ким билмайди. Бироқ ХОҚ ижроия қўмитаси 800 млн долларни ташкил қилувчи кўмак пакетини тасдиқлади. Бу маблағлар коронавирус оқибатларини енгиш учун йўналтирилади”, деб айтган Бах.

Унинг таъкидлашича, ушбу суммадан 150 млн доллари халқаро федерациялар ва Миллий Олимпия қўмиталарини пандемия вақтида қўллаб-қувватлаш учун кредитга берилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид