Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2691тага етди
2020 йил 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 (+5) нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган. Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда 522 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021