Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди
Тожикистонда ортда қолган бир кун давомида 204 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус маълумотларини бериб берувчи covid.tj сайтида хабар берилган.
Манбада кўрсатилишича, 16 май куни яна уч киши коронавирус сабаб вафот этган ва умумий ўлим ҳолатлари 36тага етган. Касалланганлар сони эса 1 322 нафарга етди. Мамлакатдаги тиббиёт бирлашмаларида 4 326 киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Бугун Тожикистонда тиббиёт мутахассислари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда сўзга чиққан болалар юқумли касалликлари бўйича соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси Гавҳар Саидмуродова мамлакатда камида 1 ой карантин жорий этиш зарурлигини айтган.
Кунлик ўсиш яна 200 кишидан кўп бўлган Тожикистон умумий касалланганлар сони (1 322) бўйича Қирғизистонни (1 117) ортда қолдирди. Ўрта Осиёда энг кўп касаллик юқтирганлар Қозоғистон (5 850) ва Ўзбекитонда (2 719) қайд этилган. Туркманистонда эса расман вирус аниқланмаган. Умумий ўлимлар сони бўйича Тожикистон (36) Қозоғистонни (34) ортда қолдириб, бу борада минтақада ўзига хос етакчига айланди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024