Жаҳон | 15:18 / 16.05.2020
6324
1 дақиқада ўқилади

Хитойда бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат қайд этилди

Бир сутка аввал мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ тўртта янги ҳолат ва 11 нафар симптомсиз бемор аниқлангани хабар қилинганди.

Фото: REUTERS

Хитойда ўтган суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат ва 13та симптомсиз беморлар қайд этилди. Бу ҳақда ХХР давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Саккизта ҳолатдан олтитаси хориждан келганларда, иккитаси Цзилинь провинциясида яшовчи фуқароларда кузатилган.

Мамлакат ичида 12 нафар ва хориждан келган бир нафар симптомсиз бемор аниқланган. Қайд этилишича, 561 нафар симптомсиз бемор шифокорлар кузатувида бўлиб турибди.

Бир сутка аввал мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ тўртта янги ҳолат ва 11 нафар симптомсиз бемор аниқлангани хабар қилинганди.

Мамлакат шифохоналарида 89 киши даволанмоқда, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланган.

Хитойда декабрдан буён коронавирусга чалинганлар сони 82,9 мингга етган, 4,6 минг киши вафот этган ва 78 мингдан ортиқ киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид