Жаҳон | 22:20 / 17.05.2020
6851
1 дақиқада ўқилади

62та давлат пандемия манбаларини аниқлаш бўйича тергов ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Австралия ва Европа иттифоқининг коронавирус манбаларини аниқлаш мақсадида мустақил тергов ўтказиш ғоясини 62 давлат қўллаб-қуввватлади.

Фото: ТАСС

Бу ҳақда Австралиянинг АВС телекомпанияси маълум қилди. 

Бу қўллаб-қувватлов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевада 18 майда очиладиган ассамблеяси арафасида янгради ва уни қўллаб-қувватлаётган давлатлар тобора кўпаймоқда.  

Европа давлатлари ва Австралия Европа иттифоқининг “коронавирус пандемиясига ЖССТ томонидан мувофиқлаштирилган халқаро жавоб чораларининг холис, мустақил ва ҳар томонлама баҳоланиши”га чақирувчи таклифини қўллаб-қувватлашда саъй-ҳаракатларини бирлаштиришди.  

Бу таклифда Хитой ёки коронавирус тарқалиши бошлангани таъкидлаб келинадиган Уҳан шаҳри ёдга олинмаган. Бироқ, Австралия ҳукуматидаги манбаларнинг маълум қилишича, Европа иттифоқининг таклифидаги талаблар тегишлича ва батафсил терговни таъминлаш учун етарлича қатъий билдирилган.

Ушбу босқичда бу таклифни Хитой ҳам, АҚШ ҳам қўллаб-қувватламаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид