Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда мингга яқин кўнгилли ёшлар хизмат қилмоқда – Алишер Саъдуллаев
Сирдарёда ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессиясида қатнашган Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев Сардоба техноген офати оқибатларини бартараф этишда иштирок этаётган кўнгилли ёшлар фаолияти ҳақида ахборот берди.
Унинг сўзларига кўра, Сирдарё вилояти бўйича мингга яқин волонтёр ишламоқда. Уларнинг фаолияти учта йўналишда ташкил этилган. Биринчидан, бутун Ўзбекистондан келаётган хайрияларни қабул қилиб, тартиб билан жойлаштиришмоқда. Иккинчидан, эвакуация қилинган жойлардаги кексалар, ёш оилаларнинг фарзандлари олдида бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашмоқда, хизматларини қилишмоқда. Учинчи йўналишда “Фидокор ёшлар отрядлари” ташкил этилган бўлиб, улар қурилиш объектларидаги иш жараёнларига жалб қилинган.
“Бу - ёшларнинг жараёнга бефарқ эмаслиги, шу вазиятда ўз ўрнини кўрсатишни истагани, халқимиз бошига келган синовли кунларда бир четда туриб эмас, жараён марказида иштирок этишни хоҳлашининг яққол мисоли, деб ўйлайман”, деди Алишер Саъдуллаев.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди
13:45 / 26.02.2025