Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада бир ҳафтада қанча шакар ва бензин сотилгани маълум бўлди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг барча савдо платформаларида 1,04 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,8 фоизга кам.
Бунда сотувларнинг 89 фоизи - биржа савдолари, 5 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 6 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,4 фоизи - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 329,1 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 12,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 804 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 25 фоизга ўсиб, 4,1 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,4 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 52,0 фоизи иккинчи ва 30,6 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 929,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 2 584,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 2 497,0 тоннаси, яъни 96,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 55 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8,7 млн сўмдан 9,4 млн сўмгача, яъни 8,2 фоизга кўпайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 2 фоизга пасайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9,6 млн сўмни ташкил этди.
Таклиф даражаси юқори бўлганлиги сабабли биржанинг шакар бозорида барқарорлик сақланмоқда. Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 19 250,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 11 223,0 тоннаси, яъни 58,3 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 18 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,3 млн сўмдан 5,2 млн сўмгача, яъни 2,4 фоизга камайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи шакарнинг бир тоннаси учун 5,3 млн сўмни ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 47 232,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 14 356,2 тоннаси, яъни 30,4 фоиз сотилди. Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4,09 млн сўмдан 4,08 млн сўмгача пасайди.
АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 4,02 млн сўмни, АИ-91 бензинни нархи 5,8 млн сўмни ташкил этди.
Мавзуга оид
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
09:46 / 22.05.2025
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
12:53 / 02.05.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади
17:15 / 20.04.2025