Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирусга чалинганлар алоқаларини билиш учун 17 минг киши ёлланди
Британияда коронавирусга чалинганлар кимлар билан алоқада бўлгани ортидан кузатиш учун 17 минг киши ёлланди.
Бу ҳақда Sky News телеканали эфирида коронавирус бўйича идоралараро гуруҳ раҳбари Майкл Гоув маълум қилди.
Мутахассислар ўз ишини 18 майда бошлайди. Умумий ҳисобда бу мақсадда 18 минг кишидан фойдаланиш режалаштирилган. Бу дастур тўлиқ ҳажмда май охиригача ишлаб кетиши керак. Гоувнинг таъкидлашича, қолган минг киши жорий ҳафтада ёлланади.
Ушбу дастурда ишловчи одамлар коронавирусга чалинганларга қўнғироқ қилиб, улар кимлар билан алоқада бўлганлари ҳақида маълумот олишади ва қоронавирусга чалинган кишилар билан яқин орада алоқада бўлганларга маслаҳатлар беришади. Бу ишлар Британия ҳукумати томонидан коронавирусга қарши курашга қаратилган “Тестлаш, тарқалишни ўрганиш ва кузатув олиб бориш” стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
23:21 / 15.05.2025