Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди
ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Ўқчи маҳалласи ички йўлида ҳайдовчи, 1979 й.т. Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у Қумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда, 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ва бошқа боқувчилар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:52 / 14.03.2025
Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши USAID томонидан молиялаштирилган – ОАВ
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024