Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобадаги сув тошқини ҳудудидан 200га яқин киши вертолёт ёрдамида қутқарилган – вазирлик
Мудофаа вазирлиги Сирдарёдаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 4та вертолёт жалб қилган.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров воқеа жойида қутқарув ишлари қай даражада ташкил этилгани бўйича ахборот берди.
«Сардоба фожиасидан жабр кўрган аҳолига ўз вақтида ёрдам бериш, аҳоли пунктларини тартибга келтириш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан 12 мингдан ортиқ шахсий таркиб, мингдан ортиқ ҳарбий ва шахсий техникалар ва ҳарбий-ҳаво кучларининг 4та вертолёти жалб қилинди. Шахсий таркиб Сирдарё вилоятига етиб боргандан сўнг Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида тезкор штаб тузилиб, Мудофаа вазирлиги бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Шахсий таркиб жойлашган ҳудудлар тўлиқ, элементларга хос равишда шакллантирилди. Вертолёт авиацияси томонидан шу кунгача 270дан ортиқ парвозлар амалга оширилиб, жами 196 нафар фуқаро эвакуация қилинди. Вертолётларда 300 килограммдан ортиқ юклар манзилларга етказилди. Ҳудудлардаги манзарани мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз аппаратлардан фойдаланилмоқда.
Кунига 800та хонадон тартибга келтирилди. 26 минг 700 км.кв ҳудудларда дезинфекция ишлари қилинди. Вазирлик радиацион кимёвий-биологик ҳимоя қўшинлари томонидан ушбу ишларни амалга ошириш учун 300 нафардан ортиқ мутахассислар ва 32та махсус техникалар жалб қилинди. Вазирликнинг тиббиёт хизмати томонидан 57та тиббиёт техникалари жалб этилган ва 231та тиббий ходимлар шу кунгача 3 мингга яқин фуқароларга хизмат кўрсатди», деди Зулфиқоров.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025