Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 75 дона гугурт қутисига яширилган оғуни фош этишди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Чироқчи туманининг қўшни Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудидаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг олд ўриндиғи остига фуқаро У.М.га тегишли, 75 дона гугурт қутисига жойланган 224 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги ва ушбу заҳри қотиллар Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025