Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди
Касаллик юқтириш ва ўлимлар сони бўйича АҚШ етакчи бўлиб турибди - 1 570 583 киши касалликка чалинган, 93 533 киши вафот этган.
Фото: PA MEDIA
Дунё бўйича янги турдаги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 5 миллиондан ошди. Worldometer сайтининг 14.45 даги маълумотига кўра, касаллик юқтириш тасдиқланган ҳолатлар 5 003 155тани ташкил этган.
Вафот этганлар сони 325 218тага етган, 1 970 918 киши соғайган.
Касаллик юқтириш ва ўлимлар сони бўйича АҚШ етакчи бўлиб турибди - 1 570 583 киши касалликка чалинган, 93 533 киши вафот этган. Россия 308 705 нафар бемор ва 2972та ўлим билан иккинчи ўринда.
Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, касалликка чалинганлар сони аслида анча кўп бўлиб, статистикада фақат аниқланган ҳолатларгина ҳисобга олинган.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра эса, дунё бўйича касалликка чалинганлар сони 4 913 761 кишига етган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021