Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2939тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 12 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7таси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар билан боғлиқ.
Шунингдек, хориждан келган ва карантин марказига жойлаштирилган 5 кишида вирус аниқланган.
Бугун кун давомида 84та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 бемор тузалди.
Шу вақтгача 2372 киши коронавирусдан бутунлай соғайди, айни вақтда шифохоналарда 554 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021