Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда бир кун ичида коронавирусга чалиниш бўйича рекорд ўсиш қайд қилинди
Дунё бўйича бир кун ичида 106 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинди. Бу пандемия бошлангандан бери энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: EPA
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
“Охирги 24 соат ичида коронавирусга чалиниш бўйича 106 мингта янги ҳолат қайд қилинди. Бу пандемия бошидан бери энг катта бир кунлик ўсишдир”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, паст ва ўрта даромадга эга давлатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани алоҳида хавотир уйғотади. Шу сабабли, ЖССТ тиббий воситалар соғлиқни сақлаш тизими ишчилари ва беморларга ўз вақтида етиб бориши учун уларнинг етказилишига катта аҳамият ажратмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 млн.дан ошиб кетди, ундан 327 мингдан кўпроқ киши вафот этган. Шу билан бирга, соғайиб кетганлар сони 2 млн.га яқинлашиб қолди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

13:46 / 14.03.2025