Жаҳон | 22:01 / 21.05.2020
9380
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда довул қурбонлари сони 70дан ошди

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида «Амфан» довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб, 72 кишига етди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, циклон аввал кўрилмаган кўламдаги талофатлар келтирган.

Аввалроқ циклондан Ғарбий Бенгалияда 12 киши, Одиша штатида 2 киши ва қўшни Бангладешда 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг таъкидлашича, “Амфан” Ғарбий Бенгалияга келтирган зиён коронавирус пандемиясидан кўра кучлироқ бўлган.

Ҳиндистон ва Бангладеш 1999 йилдан бери энг вайронкор довул бўлиши айтилаётган “Амфан” зарбасига учради. Довул коронавирус пандемияси авж олган вақтда ёпирилгани сабаб Осиёнинг аҳоли зич бўлган қисмларидан бирида вирусга чалинишнинг янги ўчоқларини келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид