Жамият | 09:33 / 21.05.2020
13389
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда икки жиноий гуруҳ бир корхонанинг мулкини талон-торож қилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг апрель ойларида номаълум шахслар Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарофобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Хитой Халқ Республикасининг компаниясига қарашли ташкилот омборхонасидан 75 дона ўрамда бўлган конда ишлатиладиган махсус "сетка" ва 85 дона арматурани яширин равишда талон-торож қилиб, компанияга жами бўлиб 142 905 000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Сариосиё тумани Шарофобод маҳалласида яшовчи 7 нафар фуқаро турли вақтда содир этганлиги аниқланиб, улардан 36 дона сеткалар ва 85 дона арматуралар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 3 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан, 4 нафар фуқарога нисбатан эса ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари (анча миқдорда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид