Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига ўзгартириш киритилади
“Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида”ги низомга ўзгартириш киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида”ги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида»ги низомнинг 5-иловаси билан тасдиқланган Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатининг ўн биринчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
11. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).
Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхати ҳозир қуйидагича:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.
5. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси.
7. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.
8. Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).
11. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).
12. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар).
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси (тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича бажарилган ишлар).
14. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (Давлат) кутубхоналари.
Мавзуга оид
10:06 / 24.05.2024
Ботир Қобилов Ҳарвард бизнес мактабида докторлик диссертацияси ёқлаган илк ўзбекистонлик бўлди
21:18 / 27.11.2023
Яна учта турдаги имтиҳонлар жонли эфирга узатилади
07:25 / 26.10.2021
Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди
16:54 / 26.06.2021