Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ постида текширилган автомобилдан қуроллар топилди
Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол ва тўппончанинг "пугач" деб аталадиган тури топилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Сергели туманидаги “A.Турбонов” ЙПХ постида 2-батальон ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Тожибоев, кинология хизмати ходими сафдор Р.Холмуродов ва ИИББ патруль-пост хизмати 5-батальони сафдори Ш.Ҳошимовлар хизмат олиб боришган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, соат 21:30лар атрофида шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли автомобиль уларнинг эътиборини тортган.
Машина тўхтатилганда, ҳайдовчининг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган. Бу эса автомобилни яхшилаб текширишга сабаб бўлган. Холислар иштирокида ўтказилган текширув натижасида автомобилда совуқ қурол (металл кастет) ва тўппончанинг "пугач" деб аталадиган тури топилди. Булар автоулов ҳайдовчиси – Шайхонтоҳур туманида яшовчи 24 ёшли С.A.га тегишли бўлгани айтилади.
Юқоридаги фактлар асосида текширишувни давом эттириш ва қуроллар эгасининг мақсад ва ниятларини аниқлаш учун С.A. ашёвий далиллар билан бирга Сергели туманидаги 4-сон ИИБга келтирилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди
18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
10:19 / 17.04.2025