Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коронавирус эпидемиясига жавоб чоралари кўришда хатоларга йўл қўйилганини тан олди
Хитой коронавирус эпидемиясига қарши жавоб чоралари кўришдаги хатоларини тан олди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитой парламенти қонунчилик йиғини сессияси очилишида ҳукумат иши бўйича ҳисобот билан чиқиши вақтида маълум қилди.

Фото: Carlos Garcia Rawlins / Reuters
Кэцяннинг айтишича, коронавирус тарқалиши давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятни бошқаришда кўплаб заиф бўғинлар юзага чиққан.
Бош вазирнинг таъкидлашича, баъзи соҳаларда коррупция ва қоғозбозлик кенг тарқалган муаммолар бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат иши ортиқча расмиятчиликлар сабабли қийинлашган. Унинг айтишича, бир қатор амалдорлар ё ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлайди, ё уларни умуман бажаришга қодир эмас.
Хитой ҳукумати бу муаммоларга синчковлик билан эътибор қаратиб, аҳолининг турли қатламлари вакиллари фикрлари ва таклифларини ҳисобга олади. “Биз ўз ишимизни яхшилашимиз, ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз ва халқ ишончига мувофиқ келиш учун барча ишни қилишимиз лозим”, деб ўз сўзларини якунлаган Ли Кэцян.
Айни вақтда бир нечта давлатлар, жумладан, АҚШ Хитойни коронавирус эпидемиясига тегишлича жавоб бермаганликда ва шу сабабли унинг бутун дунёга тарқалишига сабабчи бўлганликда айблаб келмоқда.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025