Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қўшнининг томидан сув тушаётгани баҳонасида бошланган жанжал жиноят иши қўзғатилиши билан тугади
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 20 апрель куни соат 12:30да 53 ёшли К.М. Андижон вилояти Пахтаобод тумани Саноат МФЙ Иттифоқ кўчасида қўшниси, 39 ёшли А.Э. билан яшаш хонадони том қисмидан ёмғир сувлари тушаётганлиги сабабли ўзаро гап тортишиб жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, А.Э. ғишт бўлаги билан К.М.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида бир дона ғишт бўлаги ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, К.М.нинг тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, К.М.га “оғир” даражада тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025