Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ вакили коронавируснинг янги ўчоғини маълум қилди
ЖССТ вакили биргина Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 290 мингдан ошгани ва 19 мингга яқин ўлим қайд этилганини айтди.

Фото: REUTERS / Rahel Patrasso
Жанубий Америка коронавируснинг янги эпимарказига айланди, деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директор Майкл Райан.
«Биз Жанубий Американинг кўплаб мамлакатларида касалланиш ҳолатлари ўсаётганлигини кузатмоқдамиз», — деди Райан.
ЖССТ вакили биргина Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 290 мингдан ошгани ва 19 мингга яқин ўлим қайд этилганини айтди.
Райан ЖССТ Бразилияга ва айниқса коронавирусдан кўпроқ жабрланган ҳудудларга ёрдам беришини қўшимча қилиб ўтди.
Жонс Хопкинс университетининг маълумотига кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 331 мингга яқинлашган ва иккинчи ўринда турган Россияни қувиб ўтиши мумкин (335882та ҳолат).
Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги 22 май куни бир суткада 19,9 мингта янги бемор аниқланганини хабар қилди.
Мавзуга оид

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025