Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
Россиялик олимлар коронавирусни даволаш учун дори воситасини ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли синовдан ўтказишди. Дори воситасининг клиник синовлари ҳали тугамаган бўлса-да, унинг оммавий тарзда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Бу ҳақда “Вести” хабар берди. “Авифавир” деб номланган ушбу дорининг илк партияси шифохоналарга жўнатилган ва у ўзининг самарадор эканлигини кўрсатган.
Таъкидланишича, коронавирусга чалинганлар ушбу дорини қабул қилгач, 2 марта тезроқ соғайиб кетишган.
“Бу восита касаллик енгил кечаётганда “ушланган” беморларда жуда самаралидир. Унда аломатлар ва зотилжам ўлчами камаяди”, деб айтган Россия президенти ишлари бошқармаси марказий клиник шифохонаси бош кардиологи.
Ушбу тажрибавий дори тайинланган беморлардан бири Ольга Сорокина унинг қабулидан кейин нималар ҳис қилгани билан бўлишган. Аёл 40 даражадан юқори тана ҳарорати ва ўпка яллиғланиши билан шифохонага ётқизилган.
Аёлнинг айтишича, “Авифавир” унга биринчи кунданоқ берилган, 3-кунга келиб у ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
Бундай самара нафақат ушбу аёлда кузатилган. Дори воситаси тайинланган касалланганлардан кўпида уни қабул қилишнинг 3-куни ҳарорат барқарорлашган, 5-куни эса коронавирусга тест манфий натижа кўрсатган.
Дорининг клиник тадқиқотлари 2 ҳафтадан кейин якунласа-да, у оммавий ишлаб чиқарилишга қўйилган.
Шу тариқа, Россия коронавирусдан самарали дори воситаси ишлаб чиққан 3 давлатдан бири бўлди. Бунгача Японияда коронавирусга қарши “Фавипиравир” ва АҚШда “Ремдизивир” дори воситалари ишлаб чиқилганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025