Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 22:56 / 25.05.2020
104379
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистондаги қамоқхоналар ва маҳбуслар сони очиқланади
Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этиш соҳасидаги бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. 22 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Фото: Спутник
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарорга асосан, қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади:
- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар,
- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар,
- ЖИЭМларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар,
- ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар,
- ЖИЭМларда сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
10:06 / 21.04.2025