Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3261тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 46 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегара пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.
25 май куни жами 51та янги ҳолат аниқланди, 42 бемор соғайди ва шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2607 нафарга етди.
Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда жами 641 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021