Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йўловчисида коронавирус аниқланган
Хориждан ватандошларни қайтариш бўйича ташкил этилган чартер рейсларда энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолати 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда қайд этилган: Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу рейснинг 86 йўловчисида Covid-19 аниқланган.
ССВ бошқарма бошлиғи Баҳромжон Эгамбердиевнинг сўзларига кўра, сўнгги 14 кунда 17та чартер рейс 4056 фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
Сўнгги икки ҳафтада чегара ўтказиш постлари орқали 11 216 киши кириб келган.
Улар ва улар билан мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда, жами 20 035 фуқаро стационар карантинга олинган.
Охирги икки ҳафтада Ўзбекистонда 734 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди, шундан 283 нафари – Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказига жойлаштирилган фуқаролардир.
Хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати 14 май кунги «Санкт-Петербург – Тошкент» чартер рейси билан боғлиқ: унда олиб келинганларнинг 86 нафарида коронавирус аниқланган.
Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан «Ғишткўприк» чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.
Мавзуга оид
20:16 / 22.10.2024
Вазир “Док-1 Макс”дан ногирон бўлиб қолган болаларга ёрдам берилаётганини айтди. Жабрланувчи ота вазирнинг гапини ёлғон деди
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
21:05 / 15.10.2024
ССВ: Тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди
21:47 / 10.08.2024