Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда белгиланмаган йўлдан ҳаракатланиш ҳайдовчининг ўлими билан тугади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 22 май куни соат 17:50да 49 ёшли Э.Х. ўз бошқарувида бўлган “ТТЗ” русумли тиркамали тракторда Сурхондарё вилояти Узун туманни “Чинор” маҳалласи ҳудудидаги адирликдан автомашиналар ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлдан пастга йўналиш бўйлаб тушиб ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда бошқарувни йўқотиши оқибатида йўналиши бўйича йўлнинг чап томон қисмида мавжуд бўлган қуриган ариққа ағдарилиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда фуқаро Э.Х. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024