Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимолига тайёрланмоқда
Европада коронавирусга чалинганлар сони 1,9 млн кишига етган, 169 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Фото: REUTERS/David W Cerny
Евроиттифоқ коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериши эҳтимолига нисбатан тайёргарликни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия вице-президенти Марош Шефчович маълум қилди.
"Биз пандемиянинг эҳтимолий иккинчи тўлқинига нисбатан тайёргарликни яхшилаш устида ишламоқдамиз", - деди у.
Шефчович тиббий жиҳозлар захираси яратилаётгани, дори-дармонлар етишмовчилиги юз бермаслиги борасида олиб борилаётган ишларни мисол келтирди.
Маълумотларга кўра, Европада коронавирусга чалинганлар сони 1,9 млн кишига етган, 169 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Дунё бўйича эса ушбу касалликни юқтирганлар сони 5 млн 622 мингдан ошган, 348,7 мингдан зиёд киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021