Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик талабалар коронавирус ҳақидаги маълумотни яширди. Энди улар ўқишдан ҳайдалиши мумкин
Петербург давлат темир йўллари университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар коронавирус инфекциясини юқтириб олишгани ҳақидаги маълумотни сир тутишган.
«Кўрсатилган талаблар ва тавсияларга риоя қилмаслик натижасида 7а ётоқхонасида яшовчи Ўзбекистон Республикасидан бўлган бир қатор аспирантлар ва талабалар касалликни юқтириб олишган. Коронавирусга тестни мустақил равишда топшириб, улар университет маъмурияти, ётоқхона раҳбарини тестнинг мусбат натижалари тўғрисида хабардор қилмаган, натижада ётоқхонада яшовчи бошқа талабалардан кейин, охирги бўлиб изоляцияга жойлаштирилган», - дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, маъмуриятнинг талабалар турар жойида яшаш тартибига риоя қилиш талабларига қарамай, талабалар ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида уни бир неча бор бузишди.
Натижада, ўзбекистонлик қатор талабалар томонидан санитария-эпидемиология талабларини қўпол равишда бузиш бошқа талабалар ва университет ходимларига хавф туғдирган, бу ҳолат университетнинг тезкор штаб йиғилишида кўриб чиқилди.
«Тезкор штаб, факультетлар ва халқаро алоқалар бўлими раҳбарияти қарори билан университет ректорига талабаларни ётоқхонада яшаш қоидаларини, университетнинг маҳаллий актларини бузганлиги учун ўқишдан четлатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома юборилди», - дейилади ОТМ хабарида.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
10:37 / 24.03.2025
Петербургда мигрантларнинг келиб чиқиши ва миллатини аниқлайдиган камералар ўрнатилади
12:26 / 22.02.2025