Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакат маълум қилинди
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Яманда дунё бўйича коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори эканини маълум қилди.
Адан шаҳрининг ўзида коронавирусга чалинганларнинг 70 фоизи вафот этмоқда. Мамлакат бўйлаб эса коронавирусдан ўлим даражаси 17 фоизга баҳоланмоқда.
Бош котиб Ямандаги вазиятни фожиали деб атади. У халқаро ҳамжамиятни Яманга зарурий кўмак ва молиявий ёрдам кўрсатишга чақирган. “Яқинда бадаллар эълон қилиш бўйича анжуман бўлиб ўтади ва халқаро ҳамжамият Яман халқи билан тўлиқ бирдамлик кўрсатиб, тақдим қилинган аризани тўлиқ молиялаштиради, деб умид қиламан”, деб айтган Гутерреш.
Аввалроқ БМТнинг гуманитар масалалар бўйича расмий вакили Йенс Лерке Ямандаги вазиятни фалокатли деб баҳолаганди. “Вирусдан Ямандан кўра кўпроқ жабр чеккан давлат йўқ”, деб айтилган БМТда.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 278 нафарни, ундан вафот этганлар 57 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025