Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда 43 ёшли шахс қарийб 5 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди
Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 21 май куни соат 01:10да Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Унинг давомида, фуқаро, 43 ёшли С.У. Олмалиқ шаҳар Олмалиқсой кўчасида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишда гумон қилиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтда, унинг ўнг қўлида бўлган сумкасининг ичида гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро С.У.дан олинган восита оғирлиги 4 758 граммга тенг бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025