Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларни қўшимча текширувлар ўтказмасдан ТИЭКга юбориш белгиланади
Бу айнан сайловчилардан тушган шикоятларнинг қонуний ечимига хизмат қилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки кун давом этган ялпи мажлисида депутатлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишди.
Парламент сайтида ёзилишича, амалдаги қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймаслик, шахсий ҳаётнинг дахлсизлик ҳуқуқи, ҳаракат эркинлиги ва фуқаролик ҳуқуқи, яратилган шароитларнинг қулайлиги, уй-жойга бўлган ҳуқуқи каби бир қатор масалалар тўлиқ қамраб олинмаган.
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасининг эътиборли жиҳатлари шундаки, унда юқоридаги камчиликларнинг олдини олишга қаратилган нормалар акс этяпти. Хусусан, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларнинг қўшимча текширувлар ўтказилмасдан тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясига юбориш қонун лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу норма айнан сайловчилардан тушган шикоятларнинг қонуний ечимига хизмат қилади.
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ҳудудларда ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда экспертлар иштирокида жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди. Хусусан, 2020 йилнинг февраль ойида Қонунчилик палатасидаги барча фракциялар вакиллари иштирокида лойиҳа муҳокамасига бағишланган фракциялараро дебатлар ўтказилди. Мазкур жараёнларда билдирилган таклиф ва тавсиялар ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий ўрганилиб, лойиҳа нормаларида ўз аксини топди.
Депутатлар қонун қабул қилинганидан кейин амалиётда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишига хизмат қилиши кераклигини инобатга олиб, лойиҳани янада такомиллаштириш учун масъул қўмитага қайтариш таклифини илгари сурдилар. Кўпчилик овози билан лойиҳа қўмитага қайтарилди.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024