Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги мактабга ҳужум оқибатида 40дан ортиқ ўқувчи жароҳатланди
Мактаб қоровули бўлиб ишлайдиган 50 ёшли эркак кутилмаганда қўлига пичоқ олиб болалар ва катталарга ташланган.
Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном районида жойлашган бошланғич мактабда 40дан ортиқ ўқувчилар ва мактаб ходимлари пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида жароҳат олди.
Хабар қилинишича, ҳужум Учжоу шаҳри яқинидаги Ванфу қишлоғидаги мактабда амалга оширилган.
Мактаб қоровули бўлиб ишлайдиган 50 ёшли эркак кутилмаганда қўлига пичоқ олиб болалар ва катталарга ташланган.
Жароҳатланганларнинг аксарияти олти ёшгача бўлган болалар эканлиги айтилмоқда. Бир ўқувчи, мактаб директори ва бошқа қоровул жиддий жароҳатланган. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган, унинг нима учун бундай қилганлиги ҳозирча аниқланмаган.
ОАВнинг ёзишича, бу Хитойдаги мактабда юз берган биринчи ҳолат эмас. Шунинг учун Хитойдаги мактаблар қўриқланади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025