Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Zamin» фонди эшитиш қобилияти заиф болалар учун дастурини амалга оширишни бошлади
«Замин» фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини бошлади. Фонд ҳар йили 30 нафар боланинг жарроҳлик амалиётини ўтказиб бермоқчи.
Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислар томонидан саралаб олинмоқда.
⠀
Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар. Шундан сўнг хориждан малакали шифокорлар чақирилиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.



Бундан аввалроқ «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева мунтазам равишда ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
22:31 / 28.02.2025
Зироат Мирзиёева International inclusive hub фаолияти билан танишди
07:52 / 13.11.2024
Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
17:54 / 16.10.2024