Жаҳон | 09:05 / 05.06.2020
2261
1 дақиқада ўқилади

Боливия маблағ тежаш мақсадида Никарагуа ва Эрондаги элчихоналарини ёпади

Боливия маблағларни тежаш мақсадида Никарагуа ва Эрондаги элчихоналарини ёпишга қарор қилди. Тежалган маблағлар коронавирусга қарши курашга йўналтирилади. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес маълум қилди. 

Фото: AP Photo / Juan Karita

“Ҳозирги вақтда тежамкорлик мамлакат учун жуда муҳимдир. Элчихоналарнинг ёпилиши қарори фақатгина иқтисодий зарурат билан боғланган. Шу мақсадда биз спорт, маданият ва алоқа вазирликларини ҳам қисқартирамиз. Уларнинг мажбуриятлари бошқа вазирликларга ўтади. Энди мамлакатда 20 та эмас, 17 та вазирлик бўлади”, деб айтган Аньес.

Қайта ташкиллаштиришдан тежаладиган барча маблағлар соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади. 

Боливияда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолатлари 10 март куни қайд қилинган. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 10 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган. Боливияда карантин чекловлари амал қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид