Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия дунёда биринчи бўлиб барча карантин чекловларини бекор қилмоқда
Янги Зеландия бош вазири мамлакатда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши мумкинлигини айтди. Аммо унинг сўзларига кўра, ҳукумат янги мақсад – иқтисодиётни тиклашга эътибор қаратади.
Фото: EPA/Vostock-photo
Янги Зеландия коронавирус тарқалишини тўхтата олди ва ҳукумат илгари жорий этилган барча чекловларни сешанба кунидан бошлаб бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн маълум қилди.
Бунда фақат давлат чегаралари очилмайди холос.
Архипелаг аҳолиси ҳеч қандай чекловларсиз ҳар қандай тадбирни ўтказиши, барча турдаги транспортдан фойдаланиши, мамлакат бўйлаб чекловларсиз ҳаракатланиши мумкин бўлади. Барча корхоналар фаолият бошлашига рухсат берилади.
Ардерн мамлакатда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши мумкинлигини айтди. Аммо унинг сўзларига кўра, ҳукумат янги мақсад – иқтисодиётни тиклашга эътибор қаратади.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Янги Зеландияда 1504 киши коронавирус юқтирган, 22 киши вафот этган.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
19:28 / 27.11.2024