Жаҳон | 14:51 / 09.06.2020
14926
1 дақиқада ўқилади

Эронда МРБга генерал Сулаймоний ҳақида маълумот берганликда гумон қилинган фуқаро ўлимга ҳукм қилинди

Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганди.

Фото: Reuters

Эрон ҳукумати МРБ ва Исроилнинг “Моссад” разведкаси билан ҳамкорлик қилиш ҳамда генерал Қосим Сулаймонийнинг манзили ҳақида маълумот беришда гумонланган фуқарони ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Эрон олий суди вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.

“Маҳмуд Мусовий Мажд МРБ ва “Моссад” билан алоқада бўлган ва доллар эвазига Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ортидан жосуслик билан шуғулланган”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mehr агентлиги. 

Исмоилийнинг қўшимча қилишича, у “душманларга Сулаймонийнинг қаердалиги ҳақида маълумот берган”.

Унинг сўзларига кўра, “Мажд ўлим жазосига ҳукм қилинган ва ҳукм тез орада ижро этилади”.

Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганди.

Мавзуга оид