Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минерал ўғитлар олиб беришни ваъда қилиб 53 минг долларга «ухлатган» шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро, 52 ёшли Ғ.М. Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У 2019 йил октябрь ойида Фарғона шаҳар Музаффаров кўчасида таниши 47 ёшли Х.М. унга 8.050 дона қопдаги “карбамид” минерал ўғитларини олиб беришини айтиб, тилхат ёзиб бериб жами 53 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлигини, бироқ шу кунгача минерал ўғит олиб бермаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025