Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элга ишга юборишдаги фирибгарликларнинг олди олинади
Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизми жорий этилади.
Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов лойиҳада таклиф этилаётган бир қатор муҳим ўзгаришларни келтириб ўтди.
Қайд этилишича, хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизми жорий этилади.
Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғармага захира қилиб қўйиладиган маблағларни миллий валютада базавий ҳисоблаш миқдори 8 500 баравари (тахм. 185 минг АҚШ доллари) миқдорида этиб белгиланмоқда (ҳозирда ушбу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил этади).
Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олинади.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг labor migration дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин уларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслиги белгиланмоқда.
Мавзуга оид
12:17 / 23.05.2025
Хусусий бандлик агентликларига бир қатор ҳуқуқлар бериш таклиф этилмоқда
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
18:23 / 26.08.2024