Ўзбекистон | 17:14 / 12.06.2020
5504
2 дақиқада ўқилади

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ҳаволаки нормалар камайтирилиши айтилди

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ҳаволаки нормалар ҳаддан ташқари кўп экани ҳақидаги эътирозларга жавобан жамоатчилик фикрлари асосида ўзгартириладиган лойиҳада бундай нормалар камайтирилиши айтилди.

Баҳром Қўчқоров

««Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни имкон қадар камайтирамиз. Лекин шундай қонунлар, нормалар бор, уни биз тўлиқ қилолмаймиз. Буни биз инкор қилмаслигимиз керак. Бу битта бизда эмас, бошқа давлатларда ҳам шундай тажриба бор. Яъни тўлиқ тартибга солишга имкон қадар ҳаракат қилинади.

Ҳозир муҳокамада чиққан саволлар бўйича. Яъни давлатнинг ҳар бир хизматчисига қўлланиладиган мезонлар бор. Буни ҳаммасини бу ерда ёзиб чиқа олмаймизку. Имкониятимиз ҳам бўлмайди-да. Бу қонунни қўллашда қийинчиликни келтириб чиқаради. Лекин бу қонуннинг мавзуси бўлмаган масалалар бошқа қонунчиликка ҳавола этилган. Агар шу қонуннинг мавзуси бўлса, уни ёритиб беришимиз керак», дея адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради.

Йил бошида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маъруза қилган Шавкат Мирзиёев қонун ҳужжатларидаги ҳаволаки нормаларни камайтириш, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган қоидалар белгилашни тавсия қилган эди.

Коррупцияга аралашгани туфайли фаолиятидан четлаштирилган шахсларни давлат хизматига қайта ишга олмаслик таклиф этилди

«Янги қонун лойиҳаси давлат хизматчилари орасида коррупцияни таг-туги билан йўқ қилишга қаратилган» – Светлана Ортиқова

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида нима учун мансабдорларга истиснолар белгиланганига изоҳ берилди

Ҳокимлар давлат хизматчиларига нисбатан кўзда тутилган мажбуриятлардан ташқарида қолишадими? Вазир ўринбосари изоҳ берди

Давлат хизматчиларининг фаолиятига жамоатчилик баҳо бера оладими? Масъуллар изоҳ беришди

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид