Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтачидаги олтин конидан 6 тонна тош ташиб кетмоқчи бўлган ўнлаб кишилар қўлга тушди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган Қорақўтан конида 7 май куни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Миллий гвардия Қўриқлаш хизматидан маълум қилишларича, кондаги 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, 39га яқин фуқаро томонидан 200та полиэтелин қопга жойланган 6 тонна 610 кг, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10та турли русумдаги автомашиналар, 9 дона электр узатгич, 10 дона перфаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб, Пахтачи тумани ИИБга топширилган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.


Қайд этилишича, тезкор тадбир Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряди ва Пахтачи туман Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган.
Мавзуга оид
16:32 / 27.05.2025
Пахтачида бир кунда 3 ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди
20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?
16:25 / 26.02.2025
Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди
21:01 / 10.02.2025