Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, «Реал» билан фарқни 5 очкога етказди
Фото: Twitter/LaLiga
Испания чемпионатида 28-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Чемпионат етакчиси «Барселона» 98 кун ичидаги илк ўйинида «Мальорка» меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
2-дақиқадаёқ Хорди Альбанинг узатмасидан сўнг Артуро Видаль ҳисобни очди. 37-дақиқада Мартин Брэйтуэйт «Барселона» сафидаги илк голини уриб фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда Альба ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ўйинга қўшиб берилган учинчи дақиқада Лионель Месси тўртинчи голни урди. Месси иккита голга ассистентлик ҳам қилди. Бу ғалабадан сўнг «Барселона»нинг очколари сони 61тага етди ва каталонияликлар иккинчи ўриндаги «Реал» билан фарқни 5 очогача ошириб олишди. «Реал» ўз ўйинини эртага «Эйбар»га қарши ўтказади.
Испания чемпионати, 28-тур
Мальорка – Барселона 0:4
Голлар: Видаль (2), Брэйтуэйт (37), Альба (79), Месси (90+3).
Мальорка: Рейна, Састре (Гамес, 46), Вальент, Раильо, Кубо, Посо, Дани Родригес, Севилья (Салибур, 84), Педраса (Баба, 57), Будимир (Пратс, 85), Эрнандес (Лаго Джуниор, 46).
Барселона: тер Стеген, Араухо, Пике, Серджи Роберто (Семеду, 71), Альба, Бускетс (Артур, 71), де Йонг (Фирпо, 84), Видаль (Ракитич, 46), Брэйтуэйт, Месси, Гризманн (Суарес, 57).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025