Қирғизистоннинг янги бош вазири маълум бўлди
Қирғизистон парламенти - Жогорку Кенешнинг кўпчилик коалицияси 16 июнда Кубатбек Бороновнинг бош вазир лавозимига номзодини бир овоздан маъқуллади.
Депутатлар, шунингдек, ҳукуматнинг янги таркибини ва дастурини маъқуллашган.
Боронов бунгача бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган. У ўзига билдирилган ишонч ва масъулиятли лавозимга номзоди қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирган. У парламент томонидан маъқулланган ҳукумат “техник” ҳисобланишини ва кейинги VII чақириқдаги Жогорку Кенеш шакллантирилгунгача ишлашини айтган.
Таъкидланишича, Бороновнинг номзоди бўйича барча депутатлар 17 июнда овоз беради.
Боронов ҳукумат таркибини тубдан ўзгартиришни режалаштирмаётганини, бироқ вазирлар маҳкамаси аппаратига ҳамда алоқа ва ахборот технологиялари давлат қўмитасига янги раҳбарлар тайинлашини маълум қилган. У, шунингдек, бош вазир биринчи ўринбосари лавозимига “Қирғизистон” парламент фракциясининг собиқ етакчиси Алмазбек Баатирбеков номзодини таклиф қилган.
Қирғизистон ҳукуматига 2018 йил апрелидан бошчилик қилиб келган Муҳаммадкалий Абилгазиев алоқа давлат агентлигидаги коррупцияга эҳтимолий алоқадорлиги бўйича можаро ортида 15 июнда ўз хоҳишига кўра истеъфо берди. Шу сабабли у томонидан бошқарилган ҳукумат ҳам истеъфога кетган, деб ҳисобланган.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024