Кубатбек Боронов Қирғизистоннинг янги бош вазири этиб тайинланди
Қирғизистон парламенти депутатлари 17 июндаги йиғилишда Кубатбек Бороновни бош вазир лавозимига тайинлаш учун ўз овозларини бердилар.
Бороновнинг номзодини 116 депутатдан 113 нафари қўллаб-қувватлаган. Депутатлар, шунингдек, “Қирғизистон” фракцияси етакчиси Алмазбек Баатирбековни бош вазир биринчи ўринбосари этиб тайинланишини қўллаб-қувватлашган.
Шунингдек, парламент аъзолари йиғилиш давомида Боронов раҳбарлигида фаолият юритувчи янги ҳукумат дастурини, тузилишини ва таркибини тасдиқлашган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар юз бермаган. Ходимлар алмаштирилишидан ташқари, унга номзодларини Боронов таклиф қилган 2 янги аъзо кирган. Булар: ҳукумат аппарати раҳбари лавозимига тайинланган Таалайбек Темиралиев ҳамда Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланган Алмазбек Исмаилов.
Аввалроқ, 15 июнда Қирғизистоннинг эндиликда собиқ бош вазири Муҳамматкалий Абилгазиев радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқди.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024