Ўзбекистон | 13:18 / 18.06.2020
11636
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳиндистонга элчи этиб тайинланди

2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Тошкентдан Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқуллодда ва мухтор элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Тошкентдан Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

Дилшод Ахатов 1972 йил 28 июнда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент шаҳри) ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.

У бунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойи охирида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосарига айланди.

Мавзуга оид