Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорсу бозорининг тадбиркордан 500 доллар ва 500 минг сўмлик мева талаб қилган ишчиси қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, Чорсу бозоридаги тамагирлик ҳолатлари ҳақида маълум қилган.
Таъкидланишича, хусусий тадбиркор Баҳром М. 23 май куни ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра, тадбиркорнинг озиқ-овқат дўкони жойлашган “Эски-Жува” бозори маъмурияти вакили ундан ишини давом эттириши учун 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўмлик мевалар талаб қилган.
Ўзини Умид деб таништирган эркак савдо жойларини кўздан кечираётганда Баҳром ижара пулини ўз вақтида тўламаётгани ва савдо жойи чегарадан чиққанини маълум қилган. Тадбиркорнинг бунинг аксини исботлашга уриниши натижа бермаган. Умид эса ишни давом эттириш учун ундан “тўлашни” талаб қилган.
Баҳром М.нинг аризасига биноан Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус операция тузиб, операция давомида “Эски-Жува” АЖ бўлими мутахассиси бўлмиш Умид Ю.ни 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олишди.
Мазкур факт асосида жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
06:59 / 28.06.2024
Чорсу бозорида йирик ёнғин содир бўлди
15:48 / 12.01.2024
Фото: Чорсу бозорини пиёда айланган Буюк Британия элчиси ва ташқи ишлар вазири ўринбосари
12:42 / 18.12.2022
Орамиздаги одамлар: 74 ёшда арава тортиб, тирикчилик қилаётган отахон
22:40 / 16.03.2022