Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда Мудофаа ишлари бўлими собиқ ходими ушланди. У ҳарбий хизматга жўнатиш учун 1000 доллар сўраган
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБга мурожаат этган, деб ёзмоқда Postda.
У Зарбдор тумани Мудофаа ишлари бўлимининг собиқ ходими О.Ў. муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш учун ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.
Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир уюштирилди ва Жиззах шаҳридаги “Зебо” савдо маркази қаршисида 500 АҚШ долларини олган О.Ў. ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилиб келган айбланувчи 2018 йилнинг 1 февралидан 2020 йилнинг 27 майига қадар туман Мудофаа ишлари бўлимида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025