Ўзбекистон | 11:56 / 19.06.2020
3536
4 дақиқада ўқилади

“Ўзагросуғурта” АЖ Бухородаги табиий офат учун 5,5 млрд сўм тўлади

Фото: Ўзагросуғурта

Бир томондан коронавирус пандемияси, иккинчи томондан табиий офатлар халқимиз учун синовли ва оғир кунларни келтирди. Бундай шароитда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти масъулиятни тўла ҳис этиб, офатлар оқибатларини бартараф қилишда муҳим вазифаларни самарали ва муваффақиятли амалга ошириб, ҳукуматга елкадош бўлмоқда. Жумладан, компания томонидан Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 миллиард сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

Табиий офат вилоятдаги кўплаб тадбиркорларни ҳосилдан мосуво қилди. Уларнинг турар ва нотурар жойлари, мол-мулкларига жиддий зарар етказди. Жойларда тадбиркорлик фаолияти тўхтаб қолмаслигини таъминлаш, олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш чораларини кўриш бугунги кунда аксар бухороликлар учун энг долзарб масалага айланди.

“Давлат раҳбарининг ёш тадбиркорлар учун яратиб берган имкониятларидан фойдаланиб, олинган кредит ҳисобига хусусий боғча очганмиз”, дейди 27 ёшли тадбиркор Бекзод Нарзуллоев.

“Kinder World” нодавлат таълим муассасаси Ромитан учун янгилик, муҳим стратегик объект ҳисобланади. Чунки бу ерда 3-7 ёшли болалар учун энг малакали тарбиячи мураббийлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим беришади. Афсуски, кучли довулдан боғчамизнинг ички ва ташқи қисми жиддий зарар кўрди. “Ўзагросуғурта” АЖ Бухоро филиалининг ҳудудий бўлинмаси зарарни ўз вақтида тўлиқ қоплаш учун қарийб 77,5 миллион сўм тўлаб берди. Энди фаолиятимизни бемалол давом эттира оламиз. Бундан нафақат мен, балки юзлаб ромитанлик болалар, уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда “Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви томонидан табиий офат зарарларини бартараф этиш ишлари бутун вилоят миқёсида кенгайтирилди. Ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳга суғурта ҳодисаси натижасида юзага келган тўловлардан ташқари, кучли шамол туфайли фаолиятини давом эттириш имконияти сўроқ остида қолган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан 27 миллион сўм кредит олиб, саккиз сотих ерда қурган иссиқхонамизни шамол олиб кетди, деб сўз очди олотлик ёш тадбиркор Камолиддин Эргашев.

“Иссиқҳона асосан помидор, бодринг етиштиришга мўлжалланган. Фақат помидорни ўзидан 50 миллион сўмлик маҳсулот сотишни кутгандим. Илк ҳосилдан килоси 10-15 минг сўмдан 250 кг маҳсулот сотдим, холос. Шамол туфайли иссиқхона вайрон бўлди, биринчи ҳосилдан ҳам айрилдим. Бироқ “Ўзагросуғурта” компаниясига раҳмат, фаолиятимни давом эттириш учун 16,5 миллион сўмга яқин беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатди. Насиб қилса, июль ойида бодринг мавсумидан каттароқ даромад олишга ҳаракат қиламан. Ўзимни 21 ёшимда шундай жиддий синовга дуч келишим, тадбиркор сифатида эрта синмаганим учун “Ўзагросуғурта”дан миннатдорман. Бу соҳада хатарларни бошқариш, улар билан ҳисоблашиш жуда муҳимлиги англаб етдим. Келгусида ушбу компания билан мол-мулк, ҳосил каби иҳтиёрий суғурта бўйича шартнома имзоламоқчиман”.  

  Умумий ҳисобда “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан вилоят миқёсида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган кредит маблағлари қайтарилиши юзасидан тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш” бўйича қарийб 850 миллион сўм маблағлар тўлаб берилди.

 “Ўзагросуғурта” АЖ Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид