Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур ва Олмазор туманидаги айрим манзилларда совуқ сув ўчирилади
Манзилларга махсус автомашиналарда ичимлик суви етказиб берилади.
Жорий йилнинг 22 июн куни соат 22:00 дан 23 июн куни соат 23:59 га қадар Беруний кўчасида Д-800 мм бўлган тоза ичимлик суви қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани сув тармоқларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида амалга оширилади.
Қайд этилишича, шу муносабат билан айрим манзилларда совуқ сув таъминоти ўчирилиши ва сув босими пасайиши кузатилади.
Олмазор тумани бўйича:
- Б-1 даҳаси;
- Б-3 даҳаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Қорасарой кўчаси;
- Эски Қорасарой кўчаси;
- Сағбон 1,2-тор кўчалар;
- Б.Зокиров кўчаси;
- Фаробий кўчаси;
- Озод кўчаси;
- Жанон кўчаси;
- Лангар кўчаси;
- Зарқайнар ва Зарқайнар тор кўчалари;
- А.Қодирий кўчаси.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Марказ-26 мавзеси;
- Марказ-27 мавзеси;
- Марказ-28 мавзеси;
- "Илғор" МФЙ;
- "Тинчлик" МФЙ;
- Беруний кўчаси;
-Тинчлик кўчаси ва Тинчлик тор кўчалари;
- "Сархумдон" МФЙ;
- "Чақар" МФЙ;
- "Гулбозор" МФЙ;
- Зафаробод МФЙ;
- "Бўстон" МФЙ ;
- Ҳувайдо МФЙ:
Сув таъминотидан узилган фуқаролар 1054 қисқа рақамига ёки 712526054, 712525578 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин. Қайд этилган манзилларга махсус автомашиналарда ичимлик суви етказиб берилади.
Мавзуга оид
19:49 / 19.05.2025
«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
12:15 / 28.04.2025