Ўзбекистон | 01:51 / 22.06.2020
25672
1 дақиқада ўқилади
Ўрта Чирчиқ «қизил» ҳудудга айланди: туманда 4 та кўча ёпилди
Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўрта Чирчиқ тумани 20 июнь ҳолатига «қизил» ҳудуд, деб белгиланди.
Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий Телеграм канали хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги шароб заводида ишловчи 5 нафар ўртачирчиқлик фуқарода инфекция аниқлангани боис, ҳозирда уларнинг хонадонлари қатъий назоратга олинган. Шунингдек, улар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кузатув остига олинган.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқдаги 4 та ички кўчалар карантинга ёпилган. Ушбу кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланган. Йўл ёқалари ва кўзга кўринарли жойларга «қизил» ҳудуд» белгилари ўрнатилди.
Мавзуга оид
07:30 / 23.11.2024
Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
18:26 / 17.07.2024
Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар маълум қилинди
13:19 / 15.07.2024